18:20 / 18.08.2020
7161

Мали ҳарбийлари қўзғолон кўтаришди, давлат тўнтариши ҳам содир бўлиши мумкин

Франциянинг Африкадаги собиқ колонияларидан бири Мали давлатида ҳарбийлар қўзғолон кўтаришди. Бу давлат тўнтаришига олиб келиши мумкин. 

Фото: Reuters

Хабар қилинишича, аввал пойтахт яқинидаги ҳарбий базада ўқ овозлари эшитилган, сўнгра қўзғолончилар президент саройига йўл олишган ва Бош штаб устидан назорат ўрнатишган. Камида 5 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Баъзи маълумотларга кўра, қўзғолонни полковник Дьо бошқармоқда.

Мали ОАВ хабарига кўра, қўзғолончилар бир неча вазирларни гаровга олишган, жумладан иқтисодиёт ва молия вазирини ҳам.

Мали давлатида июнь ойидан бери ҳукуматга қарши оммавий норозиликлар давом этмоқда. Мухолифат ҳукумат ва президент Иброҳим Бубакар Кейтани коррупция ва мамлакат хавфсизлигини таъминлай олмасликда айбламоқда. Намойишчиларнинг ҳукумат вакиллари билан тўқнашувида камида 14 инсон ҳалок бўлган.

Top