Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ЙТҲ оқибатида тез ёрдам машинаси ағдарилиб кетди
Шайхонтоҳур туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот берилди.
Жорий йилнинг 21 август куни тахминан соат 16:30да Кичик ҳалқа автомобиль йўлидаги Гулзор чорраҳасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.
Тез ёрдам автомобили ҳайдовчиси, 53 ёшли Г.Б. светофорнинг тақиқловчи белгиси остида ҳаракатланиб, 40 ёшли Н.Н. бошқарувидаги Spark русумли автомобилга тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида тез ёрдам машинаси ағдарилган, ҳайдовчиси бадан шикастлари билан шифохонага етказилган. Шунингдек, «тез ёрдам» йўловчиси, 29 ёшли ҳамшира Х.А.га ҳам бадан шикастлари етган.
Spark автомобили ҳайдовчисининг сўзларига кўра, тез ёрдам машинасининг махсус товуш ва ёруғлик сигналлари ёқилмаган бўлган.
Текширув давом этмоқда, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
15:48 / 13.06.2026
Бекободда машинада одам уриб ўлдириб, жасадни каналга оқизиб юборган “опер” 7 йилга қамалди
14:06 / 11.06.2026
Қамчиқ довонида автомобиль жарликка тушиб кетди
14:02 / 09.06.2026