Жаҳон | 18:26 / 24.08.2020
3081
2 дақиқада ўқилади

Бали йил охирига қадар хорижлик туристларни қабул қилишдан воз кечди

Балига 2019 йилда 6 миллиондан ортиқ хорижлик туристлар келган – бу Индонезияга келган барча туристларнинг учдан бир қисмини ташкил қилади.

Фото: Putu Sayoga/Bloomberg

Индонезия ҳукумати Бали оролини 11 сентябрдан хорижлик туристлар учун  очиш режасидан воз кечди ва орол 2020 йил охирига қадар очилмаслигини эълон қилди.

«Индонезия ҳукумати 2020 йил охирига қадар  хорижлик саёҳатчилар учун ўз эшикларини очолмайди, чунки биз қизил ҳудуд бўлиб қолмоқдамиз», — деди орол губернатори Вайян Костер.

Бали губернаторининг қайд этишича, орол ҳукумати ички туризмни ривожлантиришга эътибор қаратади. У орол маҳаллий туристлар учун июль охиридан буён очиқлигини эслатиб ўтди.

Жонс Ҳопкинс университети маълумотига кўра, Индонезияда пандемия бошланганидан буён 155 412 та коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилган, 6759 киши вафот этган. Бали оролида 4576та касалланиш ҳолати ва 52та ўлим тасдиқланган. 

Балига 2019 йилда 6 миллиондан ортиқ хорижлик туристлар келган – бу Индонезияга келган барча туристларнинг учдан бир қисмини ташкил қилади. Индонезия ҳукуматининг ҳисоб-китобига кўра, пандемия сабабли мамлакатнинг туризм соҳасидаги даромади 10 млрд доллардан ортиқроққа камаяди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид