Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада «Арсенал» тадбири: 137 нафар овчи жаримага тортилди
Тадбир давомида 65 та назорат-лицензиялаш тизимига кирувчи объектлар ҳам текширилди.
2020 йилнинг 20-30 август кунлари ички ишлар тизимида ноқонуний равишда сақланаётган ўқ-отар қуроллар, ўқ-дорилар, портловчи модда ва материалларни аниқлаб олиш, шунингдек, рухсат бериш тизими объектлари фаолияти ҳамда фуқароларга тегишли бўлган ўқ-отар қуроллар, ўқ-дориларнинг сақланиши ва улардан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш мақсадида жойларда “Арсенал” тадбири ўтказилиши режалаштирилган эди.
Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, тадбирни ўтказиш учун вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ томонидан ҳудудлар кесимида тезкор штаблар ташкил этилиб, “Арсенал” тадбирлари ўтказилмоқда.
Тадбир давомида 65 та назорат-лицензиялаш тизимига кирувчи объектлар текширилиб, текширув давомида аниқланган камчиликлар жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.

Шу кунга қадар текширилган овчилар 2562 нафар бўлиб, текширув давомида сақлаш ва олиб юриш учун берилган рухсатномаларнинг амал қилиш муддати ўтганлиги сабабли 137 нафар овчи Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари бўйича жаримага тортилди.

Ушбу тадбирни сифатли ўтказиш учун жами 1942 нафар ходим жалб этилди. Шаҳар ва туманлар кесимида “Арсенал” тадбири бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026