Ўзбекистон | 12:48 / 29.08.2020
9515
2 дақиқада ўқилади

Туркия Ўзбекистондаги олтин конларини қазиб олиш лойиҳаларида иштирок этади

Туркия билан инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш режалаштирилмоқда.

Фото: Akio Kon/Bloomberg

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасидаги келишувларни ўз вақтида амалий ижро этиш бўйича тадбирлар дастури тасдиқланди.

Унга кўра, энергетика ва тоғ-кон секторларига «Женгиз» компаниясининг тўғридан-тўғри инвестицияларини жалб қилиш режалаштирилган.

Бунда «Женгиз» компанияси билан илгари «Акса Энержи» компанияси учун маъқулланган шартларда электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича электр энергиясини харид қилиш тўғрисида битим ва инвестиция битимини имзолаш, олтин конларини қазиб олиш лойиҳаларида иштирок этиш бўйича Туркия томонига таклифлар юбориш ва музокаралар ўтказиш, қатъий келишувларга эришиш назарда тутилган.

Чора-тадбирларни амалга ошириш муддатлари - 2020 йил сентябрь, 2020 йил август ва 2020 йил октябрь-ноябрь.

Ижро учун масъул бўлган шахслар - Энергетика вазирлиги (А. Султонов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов), Давлат геология қўмитаси (Б. Исломов).

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид