Технология | 01:44 / 30.08.2020
8949
1 дақиқада ўқилади

Цукербергнинг бойлиги бир ҳафтада 10 млрд долларга кўпайди

Forbes Real-Time рейтингига кўра, Марк Цукербергнинг бойлиги 107,8 млрд доллар деб баҳоланмоқда.  

Фото: Global Look Press

Facebook бош директори Марк Цукербергнинг бойлиги ўтган ҳафта давомида 10 млрд долларга кўпайди, деб ёзмоқда Forbes. Цукербергнинг капитали 100 млрд доллардан ошди.

Ушбу ҳафтада Facebook акциялари нархи 4 фоизга ошди. Жума куни битта акция нархи 293,66 долларни ташкил этди.

Forbes Real-Time рейтингига кўра, Цукербергнинг бойлиги 107,8 млрд доллар деб баҳоланмоқда. Louis Vuitton эгаси Бернар Арнони қувиб ўтиш учун Цукербергга роппа-роса 5 млрд доллар етмаяпти.  

Tesla бош директори Илон Маскнинг бойлиги эса ўтган ҳафтада 6,1 млрд долларга ошди.

Қайд этилишича, ушбу ҳафта давомида АҚШ ва Осиё мамлакатларидан ўн нафар миллиардернинг бойлигига жами 49 млрд доллар қўшилган. Уларнинг барчаси камида 3 млрд долларга бойиган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид