Архив иши соҳасида қўшимча давлат хизматлари йўлга қўйилади

Вазирлар Маҳкамаси 19.08.2020 йилдаги “Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” 495-сон қарорни қабул қилди.
Президентининг "Ўзбекистон Республикаси "Ўзарxив" агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 20 сентябрдаги ПҚ-4463-сон қарорига мувофиқ, қуйидагилар:
- Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
- Олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
- Араб алифбосида яратилган турк, форс ва араб тилидаги ҳужжатлардаги ахборотлар тўғрисида аннотация маълумотларини тайёрлаб бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
- Архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш) бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Norma’нинг ёзишича, Президентнинг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармонига мувофиқ тартиб жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинди, унга биноан:
а) пенсияни ҳисоблаш учун меҳнат стажини тасдиқлаш ва иш ҳақи миқдорини белгилашда архив маълумотларини тақдим этмасдан:
- 2005-2016 йиллар даври учун жамғариб бориладиган пенсия тизимига мажбурий бадаллар тўғрисидаги маълумотлардан;
- 2016-2018 йиллар даври учун Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан;
- 2019 йил учун фуқаролар иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан фойдаланилади;
б) ушбу бандда кўрсатилган даврлар учун архив маълумотларидан фақат тизимларда зарур маълумотлар мавжуд бўлмаганда ёки фуқаронинг мурожаати асосида фойдаланилади.
"Ўзархив" агентлигига ўн кун муддатда ЯИДХПда электрон хизматларни жорий қилиш бўйича техник ҳужжатни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига киритиш топширилди.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига "Ўзархив" агентлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
- маъмурий регламентлар бўйича давлат хизматлари ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминлаш;
- ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этиш;
- давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи ягона биллинг тизими жорий этилишини таъминлаш топширилди.
Молия вазирлигига бир ой муддатда давлат архивлари томонидан давлат хизматларини кўрсатиш учун электрон маълумот алмашишни таъминловчи ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш, давлат архивларининг ахборот тизимини жорий этишда талаб этиладиган моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун "Ўзархив" агентлигига зарур маблағ ажратилишини таъминлаш топширилди.
Ҳужжат 20.08.2020 йилдан кучга кирди.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркия: ота-оналар дам оладиган, болалар эса бахтиёр бўладиган таътил
Жамият | 19:00
-
Тошкентда Telegram орқали наркотик моддалар сотиб келган 5 киши қўлга олинди
Жамият | 20:26
-
Исроил қирувчилари «Ҳизбуллоҳ»нинг Ливан жанубидаги объектига зарбалар берди
Жаҳон | 20:14
-
Британия украиналик қочоқларга бошпана беришни рад этмоқда
Жаҳон | 20:10
Мавзуга оид

14:49 / 24.06.2025
Бирламчи тиббий ёрдам муассасалари учун тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми тасдиқланди

14:35 / 24.06.2025
Тоғли ва чўл ҳудудларда туризм субсидиялар билан қўллаб-қувватланади

13:14 / 24.06.2025
Миллий малака тизимини тартибга солиш бўйича айрим ҳужжатлар тасдиқланди

11:12 / 19.06.2025