Жамият | 10:02 / 03.09.2020
9392
2 дақиқада ўқилади

Андижонда олиб қочилган Nexia автомашинаси ариқдан топилди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

2020 йилнинг 1 сентябрь куни соат 01:00да номаълум шахс Андижон вилояти Бўстон тумани Гузар МФЙ А.Навоий кўчасида яшовчи 46 ёшли Д.Х.га тегишли бўлган ва унинг яшаш хонадони дарвозаси ёнида турган Nexia русумли автомашинасини олиб қочиб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Бўстон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Шу куни соат 10:00да олиб қочилган транспорт воситаси ЙТҲ содир қилган ҳолатда Бўстон тумани Наврўз МФЙ Нурафшон кўчаси ўрамидан оқиб ўтган “Наврўз ариғи”дан топилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, мазкур жиноятни 24 ёшли О.Х. содир этганлиги аниқланиб, у жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мавзуга оид