Жамият | 12:15 / 03.09.2020
10707
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада чақалоғини сотаётган она қўлга олинди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. 

2020 йилнинг 1 сентябрь куни Фарғона шаҳрида ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Тадбир давомида, 24 ёшли Г.С. (аёл) вояга етмаган 1 ёшли фарзанди Ш.Т.ни 1.500 АҚШ долларига сотишга келишиб, Фарғона шаҳар Ш.Рашидов кўчасида фарзанди учун келишилган пулдан 500 АҚШ доллари миқдордаги пулларни олаётган вақтида ушланган ҳамда ундан ўрнатилган тартибда кимёвий ишлов берилган пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Г.С. мазкур жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид