Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Психиатрия ёрдами кўрсатиш соҳасидаги ваколатлар аниқ белгиланади
Вазирлар Маҳкамаси мамлакатда мазкур соҳада ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаши белгиланмоқда.
Қонунчилик палатасида депутатлар янги таҳрирдаги “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги қонун лойиҳаси устида иш олиб боришяпти, дейилади парламент сайтидаги хабарда.
Қайд этилишича, ҳужжат билан аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида ваколатли давлат органларининг ваколатлари, руҳий ҳолати бузилган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва психиатрия ёрдами билан таъминлаш, психиатрия ёрдами кўрсатувчи шахслар ва муассасалар, тиббиёт ходимлари ва бошқа мутахассисларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, психиатрия ёрдами турлари ва уни кўрсатиш тартиби аниқ белгиланмоқда.
Қонун лойиҳасига масъул — Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси ҳузуридаги ишчи гуруҳи йиғилишида ушбу ҳужжатни иккинчи ўқишга пишиқ-пухта тайёрлаш, билдирилган таклифларни таҳлил қилишга жиддий аҳамият қаратилди. Жараёнларга соҳа мутахассислари ҳам жалб этилгани диққатга сазовор.
— Таъкидлаш лозим, мамлакатимизда бугунги кунда психиатрия хизмати фаолияти 2000 йилда қабул қилинган “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солиб келинмоқда, — дейди қўмита раиси ўринбосари Мақсуда Ворисова. — Амалдаги ҳужжатда аҳолига психиатрия ёрдамини кўрсатиш ва уни ташкиллаштиришнинг асосий принциплари белгиланган. Аммо унда бир қатор муҳим аҳамиятга эга бўлган масалалар, чунончи, психиатрия ёрдами молиявий таъминотининг хусусиятлари, хусусий тиббий ва тиббий ижтимоий ташкилотлар томонидан психиатрия ёрдамини кўрсатиш имкониятлари, психиатрия ёрдамини кўрсатишда фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш назарда тутилмаган.
Ишчи гуруҳи йиғилишида депутатлар томонидан Вазирлар Маҳкамасининг, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг аҳолига психиатрия ёрдами кўрсатиш соҳасидаги ваколатларини аниқ белгилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратишди. Хусусан, Вазирлар Маҳкамаси мамлакатда мазкур соҳада ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаши, вазирлик эса, мазкур сиёсатни рўёбга чиқариши лозимлиги белгиланмоқда. Шунингдек, вазирликка ушбу соҳадаги тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда амалга ошириш, бу соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш каби ваколатларни ҳам бериш лозимлиги таъкидланди.
Шунингдек, халқ вакиллари муҳокамалар чоғида руҳий ҳолати бузилган ва диспансер кузатувига олинган шахсларнинг ягона электрон реестрини яратиш ҳамда уни юритиш тартибини белгилаш, ғайриихтиёрий тартибда психиатрия муассасасига ётқизилган шахсларни текширувдан ўтказиш тартибига аниқликлар киритиш, ғайриихтиёрий тартибда психиатрия муассасасига ётқизиш бўйича суд қарорини чиқаришга оид масалаларни аниқлаштиришга алоҳида эътибор қаратишди.
Мавзуга оид
19:32 / 15.05.2026
“Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
15:26 / 18.02.2026
Давлат байроғини намойиш этишда ягона талаблар жорий этилади
16:19 / 16.02.2026
Истеъмолчилар шартномаларида ноқулай шартлар чекланади
12:27 / 16.02.2026