Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда уй хизматчиси чет эл фуқаросини тунади
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йилнинг 31 август куни соат 18:00дан 19:00гача бўлган вақт оралиғида, 28 ёшли К.К. (аёл) ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Чилонзор тумани 6-мавзеда вақтинчалик фаррош бўлиб ишлаб келиб, ушбу хонадонда вақтинчалик истиқомат қилувчи Туркия фуқароси 55 ёшли Н.Э.га тегишли 7.000.000 сўм миқдоридаги нақд пул маблағлари ва баҳоси 3.500.000 сўмга тенг бўлган Cartier русумли эркаклар қўл соатини яширин равишда талон-торож қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, К.К. Н.Э.га жами 10.500.000 сўм миқдорида моддий зарар етказиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.
Ҳодиса содир бўлган жойдан жами 15 дона скотч бўлакларига қўл бармоқ излари олинган ҳамда тергов олди текширув ҳаракатлари давомида К.К.дан 1.000.000 сўм миқдоридаги нақд пуллар ва Н.Э.га тегишли бўлган Cartier русумли эркаклар қўл соати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, К.К. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
15:50 / 11.06.2026
“Пломба” ипини лезвиеда кесдим” – Фарғонада банк мансабдори банкоматлардан катта миқдорда пул ўғирлади
08:56 / 30.03.2026
Италиядаги музейда йирик ўғирлик: уч шоҳ асар йўқолди
16:58 / 13.01.2026
“Аввалига ўлдиришади деб қўрқдим, кейин ўрганиб қолдим” – Уйчида ўғирлаб кетилиб, 4 кун ушлаб турилган йигит ҳикояси
09:37 / 08.12.2025