Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1-синф ўқувчиларига «Президент совғаси» 14 сентябрь куни топширилади
“Президент совғаси” ўқишнинг анъанавий ёки масофавий шаклини танлаганидан қатъи назар, барча ўқувчиларга берилади.
Жорий йилда ҳам одатдагидек 1-синф ўқувчилари учун “Президент совғаси” топширилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ЎзАга маълум қилди.
Махсус комиссия қарорига биноан, пандемия шароитини ҳисобга олиб мактабларда янги ўқув йилининг биринчи куни 14 сентябрь этиб белгиланди. Мактабларда айни шу куни 650 мингга яқин ўқувчига “Президент совғаси” топширилиши режалаштирилган.
1-синф ўқувчиларига бериладиган “Президент совғаси” таркибидан 12 турдаги ўқув қуроллари, жумладан портфель, дафтарлар, расм дафтари, акварел бўёқлари, рангли қоғоз, қаламдон, шарикли ручка, рангли ва оддий қаламлар, пластилин, елим ва ўчирғич ўрин олган.
Шунингдек, вазирликнинг маълум қилишича, “Президент совғаси” ўқишнинг анъанавий ёки масофавий шакли танланганидан қатъи назар, барча ўқувчиларга берилади. Бунда “Президент совғаси” масофавий ўқишни танлаган 1-синф ўқувчиларининг ота-оналарига топширилади.
Мавзуга оид
16:42 / 04.09.2023
Янги дарсликлар ва хорижлик “тил эгалари” – 700 мингдан ортиқ болалар учун илк ўқув йили бошланди
13:29 / 12.08.2023
1-синфга борадиган ўқувчилар учун «Президент совғаси»ни мактабларга етказиб бериш бошланди
20:33 / 11.08.2023
1-синф ўқувчилари учун «Президент совғаси»ни мактабларга юбориш бошланди
18:40 / 25.04.2023