Бу йил 1-синфга чиқиши режалаштирилган 732 960 нафар болалар учун «Президент совғаси» хариди амалга оширилиб, туман бўлимлари орқали ҳудудларга етказилмоқда.

1- синф ўқувчиларига бериладиган «Президент совғаси» таркибида 12 турдаги ўқув қуроллари мавжуд:

  • ўқувчи сумкаси
  • 12 дона дафтар
  • расм дафтари
  • акварель бўёқлари
  • рангли қоғоз
  • қаламдон
  • шарикли ручка
  • рангли қалам
  • 2 дона оддий қалам
  • пластилин
  • елим
  • 2 дона ўчирғич

«Президент совғаси» жорий йилнинг 25 августига қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг adm.maktab.uz электрон базасига киритилган болалар сонига мос равишда умумтаълим мактабларига етказилади.