Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда ЙТҲга учраган велосипедчи шифохонада вафот этди
ЙТҲ юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 11 сентябрь куни соат 02:30ларда, Навоий вилояти Хатирчи тумани, А.Навоий МФЙ ҳудудидан ўтган 4R-56 автомобиль йўлининг 20-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган Ў.Ё. “Нексия” русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, қаршисидан, маст ҳолда ҳаракатланиб келаётган велосипед ҳайдовчиси, 1969 йилда туғилган А.Т.ни уриб юборган.
Натижада, велосипед ҳайдовчиси, 51 ёшли А.Т. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.



Мазкур ЙТҲ юзасидан Хатирчи тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан транспорт воситасини маст ҳолда бошқармасликларини, йўлларда ҳаракатланганда эҳтиёткор бўлишларини сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
15:55 / 13.06.2026