Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон 51 минг тоннадан зиёд узум экспорт қилди
Республика боғларида етиштирилган узум маҳсулотининг экспорти бўйича Қозоғистон 22,8 минг тонна кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда.
Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, қиймати 46,8 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 51 минг тоннадан зиёд узум маҳсулоти хорижга экспорт қилинди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,4 минг тоннага кўп.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, экспорт қилинган мазкур узум маҳсулотининг энг кўп улуши Фарғона (15,3 минг тонна), Тошкент (9,6 минг тонна), Наманган (7,2 минг тонна), Хоразм (3,6 минг тонна) ва Қашқадарё (3,1 минг тонна) вилоятлари ҳиссасига тўғри келди.
Маълумот ўрнида, республика боғларида етиштирилган узум маҳсулотининг экспорти бўйича Қозоғистон 22,8 минг тонна кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда. Шунингдек, Россия Федерациясига 20,6 минг тонна ва Қирғизистон Республикасига 7,1 минг тонна узум меваси экспорт қилинган.
Мавзуга оид
09:30 / 22.06.2026
Ўзбекистон қайси мамлакатларга кўпроқ маҳсулот сотмоқда?
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
18:07 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Сурияга маҳсулотлар экспорти бошланади
20:49 / 29.05.2026