Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон 24,4 млн долларлик қовун-тарвуз экспорт қилди
Қовун экспортида Жиззах вилояти 7,6 минг тонна ва тарвуз экспортида Қашқадарё вилояти 7,2 минг тонна кўрсаткич билан ҳудудлар орасида етакчилик қилмоқда.
Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, қиймати 24,4 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 79,3 минг тоннадан зиёд қовун-тарвуз хорижга экспорт қилинди. Бу йил Ўзбекистон 18 та давлатга қовун-тарвуз сотган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, қовун-тарвуз экспорти бўйича Қозоғистон 39,9 минг тонна кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларда Россия Федерацияси (16,2 минг тонна) ва Қирғиз Республикасини (14,6 минг тонна) кўриш мумкин.
Маълумот ўрнида, қовун экспортида Жиззах вилояти 7,6 минг тонна ва тарвуз экспортида Қашқадарё вилояти 7,2 минг тонна кўрсаткич билан ҳудудлар орасида етакчилик қилмоқда.
Мавзуга оид
09:16
Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида энг кўп корхона қайси давлатларга тегишли?
11:32 / 24.03.2026
Ўзбекистон экспорти 35 йилда қарийб 19 баробарга ошди
13:44 / 23.03.2026
2 ойда Ўзбекистонга келган туристлар сони қарийб 1,8 млнга етди
08:22 / 23.03.2026