Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 октябрдан халқаро туризмга чекловлар ҳам бекор қилинади
Ўзбекистонда халқаро туризмни ташкил этишга нисбатан қўлланган чекловлар 1 октябрдан бекор қилинади. Бу ҳақда Республика махсус комиссияси қарорида келтирилган.
Маълум қилинишича, туризмни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида туристик компанияларга туристларни олиб келиш билан боғлиқ енгилликлар тақдим этилмоқда.
Бунда Ўзбекистон Республикасига хорижий давлатлар фуқаролари бўлган туристларни олиб келиш фаолияти билан шуғулланаётган туристик фирмалар улар томонидан мамлакатимизга туристик гуруҳ (5 кишидан кам ва 15 кишидан ортиқ бўлмаган ва турли касалликлар, жумладан, Covid-19 қамраб оладиган тўлиқ суғуртаси бўлиши шарти билан) сифатида ташкил этилаётган туризм саёҳатларини амалга оширишдан аввал туристлар ПЗР тест текширувидан ўтказилишини таъминлаши ҳамда ПЗР тест текшируви натижаси манфий бўлган туристларга нисбатан 14 кунлик карантинда сақлаш бўйича чеклов қўлланмаслиги ҳамда Ўзбекистон Республикасига киришда коронавирус инфекциясига ПЗР, экспресс-тест ёки антиген текширувларидан ўтказилмаслиги белгиланди.
«Хорижий туристлар Ўзбекистон Республикасида мавжуд карантин чекловлари ва санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ҳаракатланишлари лозим бўлиб, бу борадаги талаблар бажарилиши туристик фирмалар зиммасига юклатилди», дейилади Kun.uz’га тақдим этилган маълумотда.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасига кириш вақтида коронавирус инфекциясининг аломатлари (йўтал, иситма ва бошқалар) пайдо бўлганда хорижий турист ўтказиш пункти (аэропорт, вокзал ёки бошқа) ҳудудида ўз ҳисобидан коронавирус инфекциясига ПЗР ёки экспресс-тест ёки антиген текширувидан ўтиш учун намуна топширади, бунда тест натижалари мусбат чиқадиган бўлса ўз ҳисобидан карантинга олиниб даволанишдан ўтади ёхуд ўз мамлакатига қайтади.
Мавзуга оид
22:50 / 03.06.2026
80 минг аҳолига мўлжалланган дунёдаги биринчи сузувчи шаҳар лойиҳаси қайта тикланди
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
20:26 / 29.05.2026
Хитойнинг Spring Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйиши мумкин
21:07 / 28.05.2026