Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Барча ўқитувчилар бепул дорилар билан таьминланади- ХТВ"
Бугун, 17 сентябрь куни АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазирлиги иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда вазирлик ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова коронавирус билан касалланган ўқитувчиларни дори-дармон билан таъминлаш бўйича маълумот берди.
“Жорий йилнинг 13 сентябрида Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика Махсус комиссиясининг баёнига асосан, умумтаълим муассасаларини коронавирус пандемиясининг салбий оқибатлари, ўқитувчи ва ходимларнинг коронавирус инфекцияси билан касалланишининг олдини олиш, профилактика ва даволаш мақсадида уларнинг гидроксихлорохин ва цинк препарати билан бепул таъминланиши кўзда тутилган.
Ушбу топшириқ юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма қарори имзоланган. Юқорида номлари келтирилган дори-дармонларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан манзилли етказиш ишлари бошланган”, - деди Рустамова.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти гидроксихлорохинни коронавирусга қарши таъсирини ўрганиш бўйича синовларни тўхтатгач, бу дори воситаси Ўзбекистонда даволаш протоколидан чиқарилган эди. Кейинроқ гидроксихлорохин протоколга қайтиб қўшилгани маълум бўлди. Расмийлар изоҳига кўра, «Ўзбекистон бошқаларнинг тавсиясига эмас, ўз тажрибасига асосланяпти».
Мавзуга оид
22:49 / 30.05.2026
“Армия ҳимоясидаги” педагоглар ва кичик бизнес учун солиқ ислоҳоти — ҳафта дайжести
16:49 / 30.05.2026
“Болага ҳатто ота-онанинг кучи етмаяпти” — мактаблардаги интизом ҳақида суҳбат
17:31 / 26.05.2026
Ўқувчини урган ўқитувчи воқеасига расмий баҳо берилди
15:32 / 25.05.2026