Ўзбекистон 1 октябрдан чегараларини очади
2020 йил 1 октябрдан Ўзбекистонга авиация, темир йўл ва автойўл ўтказиш пунктлари орқали кириб-чиқишга тақиқ бекор қилинади. Бу ҳақда Республика махсус комиссиясининг навбатдаги ахборотида маълум қилинди.

Қарорда карантин тадбирларини босқичма-босқич юмшатиш, хусусан, халқаро қатновларни тиклаш орқали аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароит яратиш муҳим аҳамият касб этаётгани қайд этилган.
«Республика аэропортларида, темир йўл станцияларида ва чегара пунктларида шахслар ва транспорт воситаларини ҳаракатланиши бўйича бундан олдин киритилган чекловлар юмшатилиб, 2020 йил 1 октябрдан мавжуд карантин ва санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда Ўзбекистон Республикасига авиация, темир йўл ва автойўл ўтказиш пунктлари орқали кириб-чиқишга рухсат берилди», дейилади Kun.uz’га тақдим этилган маълумотда.
Махсус комиссиянинг 2020 йил 31 августдаги қарори билан тасдиқланган Коронавирус пандемияси даврида мунтазам халқаро авиақатновларни амалга ошириш тартиби тўғрисида вақтинчалик йўриқнома талаблари барча турдаги халқаро авиақатновларга ва халқаро темир йўл қатновларини амалга ошириш ҳолатларига ҳам тегишлилиги бўйича татбиқ этилиши белгиланган.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Айрим битирувчиларнинг хорижда таълим олиши учун квоталар ажратилади
Ўзбекистон | 14:22
-
АҚШ яна Россиягача етиб борадиган ракетани синовдан ўтказди
Жаҳон | 14:18
-
АҚШ осмонида «Олтин гумбаз», Ғарб дипломатларига ўқ узган Исроил ва Россия армиясидан қочганлар – кун дайжести
Жаҳон | 13:55
-
“Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббуси бўйича миллий дастур амалга оширилади
Ўзбекистон | 12:25
Мавзуга оид

17:55 / 18.04.2025
Евроиттифоқ Россия авиакомпаниялари учун ўз осмонини очишдан бош тортди

13:35 / 21.01.2025
Карантин остидаги маҳсулотни экспорт қилувчилар учун қулай шароит яратилади

19:47 / 07.07.2023
Ўзбекистон Москва ва Санкт-Петербургга парвозлар сонини икки баробарга оширишни таклиф қилди

18:27 / 28.03.2023