Ўзбекистон | 14:02 / 18.09.2020
3274
1 дақиқада ўқилади

Иордания элчиси Ўзбекистондаги фаолиятини якунламоқда

Солиҳ Аҳмад ал-Жаварнеҳ Ўзбекистонда самарали фаолият юритишида қулай шароитлар яратилгани учун миннатдорлик билдирди.

2020 йилнинг 18 сентябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатда дипломатик миссиясини якунлаётган Иордания Ҳошимийлар подшоҳлигининг фавқулодда ва мухтор элчиси Солиҳ Аҳмад ал-Жаварнеҳни қабул қилди.

ТИВ хабарига кўра, суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда, шунингдек, БМТ ҳамда Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа тузилмалар доирасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ҳамда истиқболлари кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни фаоллаштириш, ўзаро савдо ҳажмини оширишга устувор аҳамият қаратилмоқда. Хусусан, томонлар икки давлат ўртасида Ишбилармонлар қўшма кенгашини тузиш бўйича фикр алмашдилар.

Учрашув якунида вазир элчининг Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни изчил ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссасини юқори баҳолади.

Солиҳ Аҳмад ал-Жаварнеҳ, ўз навбатида, Ўзбекистонда самарали фаолият юритишида қулай шароитлар яратилгани учун миннатдорлик билдирди.

Мавзуга оид