Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиландда ўн минглаб кишилар ҳукуматга қарши намойишга чиқди
Фото: Getty Images
Намойиш қатнашчилари мамлакат ҳукумати, жумладан бош вазир Прают Чан-Очанинг истеъфоси ҳамда демократия ва демократик эркинликларни талаб қилишди.
Таиландда ҳукуматга қарши намойиш бўлиб ўтди, унда ўн минглаб кишилар иштирок этди, деб хабар берди "Би-би-си".
Намойиш қатнашчилари мамлакат ҳукумати, жумладан бош вазир Прают Чан-Очанинг истеъфоси ҳамда демократия ва демократик эркинликларни талаб қилишди. Таиландда июлдан буён ана шундай намойишлар бўлиб ўтмоқда, аммо бу сафаргиси энг йириги бўлди.
Халқни намойишга чиқишга Бангкокдаги Таммасат университети талабалари чақирган. Полициянинг маълумот беришича, ҳозирда университет кампуси яқинида 15 мингга яқин киши қолган, кундузи уларнинг сони икки баравар кўп бўлган.
Прают Чан-Оча ҳукумат намойишчилар "болалар бўлганлиги учун енгил чоралар" кўришини айтди.
Чан-Оча мамлакатда давлат тўнтариши амалга оширилган 2014 йилдан буён бош вазир лавозимини эгаллаб келмоқда.
Мавзуга оид
11:03 / 19.03.2026
Таиланддаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
23:03 / 14.03.2026
Испанияда Яқин Шарқдаги урушга қарши намойишлар ўтказилди
11:44 / 12.03.2026
Ҳўрмуз бўғози ҳудудида учта фуқаролик кемасига ҳужум қилинди
16:18 / 21.02.2026