11:00 / 20.09.2020
17847
Реклама

TEAM Университетида 2020-2021 ўқув йилига ҳужжатлар қабули давом этмоқда!

COVID-19 пандемияси ва унинг Ўзбекистондаги олий таълимга таъсири сабабли, TEAM Университетида 2020-2021 ўқув йили учун ҳужжатларни қабул қилиш жараёни давом этмоқда!

Талабалар учун қулайлик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида, бу йил университет талабалари имтиҳонсиз қабул қилинади. Ҳужжатларни топширишнинг бутун жараёни registration.teamuni.uz махсус платформасида онлайн тарзда ташкил этилган.

TEAM Университети Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 апрелдаги 241-сон қарори билан ташкил этилган нодавлат олий таълим муассасасидир. Яқин вақтгача мамлакатдаги барча ОТМлар фақат давлатга тегишли эканлигига одатланиб қолган кўплаб ота-оналарни «нодавлат» сўзи бироз сергакликка тортиши мумкин. Аммо ташвишланишга ҳожат йўқ.

 

Биринчидан, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан TEAM Университети бакалавр ва магистрларни тайёрлаш ҳамда илмий изланишлар олиб бориш ҳуқуқига эгадир.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан мазкур университетга таълим фаолиятини бошлаш учун тегишли лицензия расмийлаштирилди.

Шунингдек, университетнинг дипломи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳеч қандай тўсиқларсиз олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этилиши кўрсатилган.

Иккинчидан, TEAM Университети дунёнинг энг етакчи 1000 та ОТМлари қаторига кирувчи Буюк Британиядаги London South Bank University (LSBU) билан ҳамкорлик қилади. Университет британиялик ҳамкор томонидан тасдиқланган дастурлар бўйича унинг қоидалари ва стандартларига мувофиқ таълим беради ҳамда TEAM Университети битирувчилари Буюк Британиянинг London South Bank University дипломига эга бўладилар. Буюк Британия университетларининг дипломлари дунё миқёсида юқори нуфузга эга бўлгани сабабли, университет битирувчилари нафақат Ўзбекистонда, балки чет элларда ҳам ўқишни давом эттириши ёки муваффақиятли фаолият олиб бориши мумкин бўлади.

TEAM'да ўқиш даврида талабалар, шунингдек, талабалар алмашинуви дастури доирасида LSBU'да бир семестр ўқиш имкониятига эга бўладилар.

Университетнинг профессор-ўқитувчилари таркиби эътиборга лойиқ. Унда бутун дунёдан келган амалий ва академик билимларга эга инсонлар жамланган. Ўқитувчилар ҳақида батафсил маълумотни ушбу ҳавола орқали топишингиз мумкин.

TEAM Университети талабалари GEN (Global Entrepreneurship Network), яъни Глобал Тадбиркорлик Тармоғи доирасида ўтадиган ўнлаб стартап тадбирларда, бизнес инкубаторларида, чет эл сафарларида ва инвесторлар билан учрашувларда иштирок этиб, амалий тажрибаларини ошириш имкониятига эга бўладилар.

  • Ўқишнинг биринчи йилида – ҳар бир талаба учун 20.650.000 сўм миқдоридаги грантлар берилади (грантни ҳисобга олганда шартнома нархи 38.350.000 сўм);
  • Ҳар бир талаба барча фанлардан имтиҳонларни ўз вақтида топширса, 2-3-4-курсларда грантни сақлаб қолади, 50% ва 100% миқдоридаги грантларга даъвогарлик қила олади;

Бугунги кунда TEAM Университети иқтидорли талабаларга амалиёт ва стажировкани ўташ учун имкониятни тақдим этишга тайёр 15 дан зиёд йирик компаниялар билан ҳамкорлик қилмоқда. Ўз навбатида, TEAM мураббийлари жамоаси талабаларга ёрдам бериб, уларга қандай қилиб ўзларини иш берувчига тўғри намоён этишни ва резюмеларни хатосиз ёзишни ўргатади.

Сиз ҳозироқ TEAM Университетига ҳужжат топширишингиз мумкин бўлиб, бутун жараён teamuni.uz сайтида онлайн тарзда амалга оширилади. Университетга кириш учун сиз фақат анкетани тўлдиришингиз ва паспортингиз нусхаси, ўрта ёки ўрта махсус маълумотингиз тўғрисидаги гувоҳномангизнинг нусхасини ва CEFR B2, IELTS (minimum score 5,5), Duolingo (minimum score 90) ва шу каби сертификат нусхасини онлайн шакл орқали юклашингиз лозим.

Батафсил: www.teamuni.uz

Instagram саҳифа: @teamuni_uz

Facebook саҳифа: fb.com/teamuniversityuz

YouTube канал: youtube.com/TEAMuniversityuz

Telegram канал: t.me/TEAMuniversityuz

Telegram орқали мурожаат қилиш: @teamuni_uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top