Коронавирус Ўзбекистонда: Наманганда инфекция тарқалиши тезлашди
21 сентябрь куни Ўзбекистонда 619 кишида коронавирус аниқланиб, 674 киши тузалгани тасдиқланди. Кунлик касалланиш кўрсаткичи сўнгги тўрт кундан буён 600дан кўпроқни ташкил этмоқда.
Расмий статистикада жами ҳолатлар 52 мингдан ортди: ҳозиргача 52 259 кишида коронавирус аниқланиб, улардан 48 606 нафари тузалган.
Қурбонлар сони камида 5 нафарга ортиб, ССВ статистикаси бўйича 438 нафарга етди.
Янги ҳолатлар (+619)
Сўнгги бир ҳафта ичида Наманган вилоятида коронавирусга чалиниш ҳолатлари сезиларли ошди. 7 кунда жами 421 кишида касаллик аниқланди. Биргина 21 сентябрда 115 киши COVID-19'га чалингани маълум бўлди.
- Тошкент шаҳри – 314
- Тошкент вилоятида – 131
- Наманган вилояти – 115
- Андижон вилояти – 20
- Жиззах вилояти – 12
- Қорақалпоғистон Республикаси – 8
- Бухоро вилояти – 8
- Навоий вилояти – 7
- Фарғона вилояти – 4
Тузалганлар (+674)
Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда COVID-19 юқтириб олгани тасдиқланган беморларнинг 93 фоизи тузалиб чиққан.
- Тошкент шаҳри – 396
- Тошкент вилояти – 130
- Наманган вилояти – 85
- Жиззах вилояти – 30
- Андижон вилояти – 18
- Бухоро вилояти – 7
- Қорақалпоғистон Республикаси – 4
- Фарғона вилояти – 4
Ўлим ҳолатлари (+5)
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирус тарқалиши масаласида жамоатчиликка оқилона тарзда маълумот етказишда ҳамон оқсамоқда. Бугун вафот этган бешинчи бемор ҳақида деярли ҳеч қандай маълумот берилмади.
- Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли З.Ч. (аёл)
- Шайҳонтоҳур туманида яшаган 46 ёшли Ҳ.И. (эркак)
- Пойтахтлик 62 ёшли Х.Ш. (эркак) (қайси тумандан экани маълум қилинмади)
- Пойтахтлик 31 ёшли С.Б. (эркак) (қайси тумандан экани маълум қилинмади)
- Бешинчи қурбон ҳақида бевосита ҳеч қандай маълумот берилмади. Кун якунида вафот этган жами 5 кишидан 3 нафари эркак, 2 нафари аёл экани айтилди, бундан у аёл киши экани англашилади. Шунингдек, статистикада Тошкент вилоятида қурбонлар сони биттага ортганидан, у айни шу ҳудудда даволангани ойдинлашади.
Айни пайтда даволанаётган 3 215 нафар бемордан 536 нафари оғир, 283 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
16:39 / 15.11.2024
Наманган вилоят суди раиси ўринбосарининг қилмиши яширилмоқда: ёпиғлик қозон ёпиғлигича қоладими?
12:19 / 07.10.2024
Наманганда ўзганинг фотосуратларини интернетда тарқатишини айтиб пул талаб қилган шахс ушланди
18:33 / 02.10.2024
Наманганда қадимий ерости йўлаклари, иситиш тизими ва сопол қувурлар топилди
21:19 / 05.09.2024