Шуҳрат Ғаниев бош вазир ўринбосари лавозимида иш бошлайди
Фарғона вилоятининг собиқ ҳокими Шуҳрат Ғаниев Ўзбекистон бош вазири ўринбосари лавозимига тайинланади.
Фарғона вилояти ҳокимлигида вилоят фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Шуҳрат Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлаши ҳақида маълум қилган.
ЎзА хабарига кўра, йиғилишда Шуҳрат Ғаниевнинг 8 йил давомида вилоят раҳбари сифатида ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш борасида амалга оширган ишлари эътироф этилган ва ўзбекона чопон билан тантанали равишда кузатилган.
Шуҳрат Ғаниев бош вазир ўринбосари лавозимида шу ойда коронавирус оқибатларидан вафот этган Ўктам Барноевнинг ўрнини эгалламоқда.
Бундан олдинроқ Наманган вилоятининг собиқ ҳокими Хайрулла Бозоров Фарғона вилояти ҳокими лавозимига тайинлангани хабар қилинганди.