16:27 / 26.09.2020
16836

«Ливерпуль» - «Арсенал», «Рома» - «Ювентус», Куман учун илк синов. Ҳафта ўйинлари анонси

Шанба, якшанба ва душанба куни Европа миллий чемпионатларида бир қатор марказий ўйинлар кузатилади. Мухлисларни Англия Премьер-лигасида иккита марказий баҳс кутаётган бўлса, А Серия, Ла Лига ва Бундеслигада ҳам шиддат ваъда қилаётган тўқнашувлар кутиб турибди. Қуйида ҳафта ўйинлари анонси билан танишинг.

Англия Премьер-лигаси: «Ливерпуль» «Арсенал»дан реванш оладими?

Англия Премьер-лигасида 3-тур ўйинлари «Брайтон» ва «Манчестер Юнайтед» клублари ўртасидаги шанба кунги ўйин билан старт олади. Ўтган турда «Ньюкасл» майдонидан 3:0 ҳисобидаги йирик ғалаба билан қайтган брайтонликлар, дастлабки баҳсида мағлуб бўлган Манчестер жамоасига жиддий қаршилик кўрсатиши аниқ. Тур старти шиддатли кўриниш олиши кутилмоқда.

«Челси» чемпионат дебютанти «Вест Бромвич» уйига сафар қилса, мавсумни кўтаринки руҳда бошлаган Карло Анчелотти қўл остидаги «Эвертон» ўтган турда «Олд Траффорд»да «МЮ» дарвозасига учта гол урган «Кристал Пэлас»га қарши саф тортади.

«Манчестер Сити»ни икки ўйинда икки ғалабага эришган «Лестер» билан тўқнашув кутиб турибди. Ўтган турда Сон Хён Миннинг покери эвазига йирик ҳисобдаги ғалабага эришган «Тоттенҳэм» эса бу сафар «Ньюкасл» қаршилигини синдириш керак бўлади.

Турнинг марказий баҳси эса ҳозирча йўқотишларсиз бораётган «Ливерпуль» ва «Арсенал» ўртасида кечади. Душанба оқшомидаги баҳсда Клопп жамоаси Артета шогирдларидан Англия Суперкубогидаги мағлубият учун реванш олишга интилади. Бу баҳсда икки гранддан бири ёки иккиси ҳам мавсумдаги илк очколарини йўқотади. Бу учрашувлардан кейин клубларнинг асл ҳолати ҳақида дастлабки хулосаларни қилиш мумкин бўлади.

АПЛ: 3-тур

26 сентябрь (шанба)

16:30. Брайтон - Манчестер Юнайтед

19:00. Кристал Пэлас – Эвертон

21:30. Вест Бромвич – Челси

00:00. Бернли – Саутҳемптон

27 сентябрь (якшанба)

16:00. Шеффилд Юнайтед - Лидс 

17:00. Тоттенҳэм – Ньюкасл          

20:30. Манчестер Сити - Лестер    

23:00. Вест Ҳэм – Вулверҳэмптон

28 сентябрь (душанба)

21:45. Фулҳэм - Астон Вилла

00:15. Ливерпуль – Арсенал

Ла Лига: «Реал» пешқадамга қарши, Куман учун илк синов

Ла Лигадаги илк ўйинида очко йўқотган «Реал»ни 3-турда «Бетис» майдонига қийин сафар учрашуви кутиб турибди. Шанба кунги баҳсда Зидан жамоасини ғалабадан бошқа натижа қониқтирмаслиги аниқ. Аммо «Бетис» клуби айни дамга келиб ажойиб спорт формасида дейиш мумкин. «Бетис» сўнгги 5 ўйинда 5та ғалабага эришган. Шу жумладан Ла Лига дастлабки икки турида «Алавес» ва «Вальядолид» мағлуб этилди. Икки ўйиндан кейин чемпионат турнир жадвалида 2-ўринда бораётган «Бетис» ҳали ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормаган. Шундай экан, «қироллик клуби» учун Севильядаги «Бенито Вильямарин»га уюштириладиган сафар осон бўлмаслиги аниқ.

Турнинг марказий баҳси эса 27 сентябрь, якшанба куни «Барселона» ва «Вильярреал» ўртасида ўтказилади. Роналд Куман қўл остидаги илк расмий баҳсда Каталония клубининг қандай ўйин кўрсатиши, Мессининг янги мураббий бошқарувидаги Суарессиз ҳаракатлари барча учун қизиқ бўлади. Нидерландиялик афсонавий Куман футболчи бўлиб тўп сурган «Камп Ноу»да мураббий сифатидаги илк ўйинини ўтказади. Рақиб ҳам осон эмас. Унаи Эмери қўл остидаги «Вильярреал» мавсумдаги дастлабки икки ўйинда ҳам очко ишлаб, 3-поғонада бормоқда.

Ла Лига. 3-тур

26 сентябрь (шанба)

16:00. Алавес – Хетафе

19:00. Валенсия – Уэска

21:30. Эльче – Реал Сосьедад

23:59. Бетис – Реал Мадрид

27 сентябрь (якшанба)

15:00. Осасуна – Леванте

17:00. Эйбар – Атлетик

19:00. Атлетико – Гранада

21:30. Вальядолид – Сельта

21:30. Кадис – Севилья

23:59. Барселона – Вильярреал.

А Серия: «Рома» - «Ювентус»га, «Фиорентина» «Интер»га қарши

А Серияда шанба куни тўртта учрашув ўтказилса-да, 27 сентябрь кунги «Рома» – «Ювентус» баҳси турнинг марказий ўйини саналади. Амалдаги чемпион дастлабки имтиҳондан айнан Римда ўтади.

Шунингдек, «Торино» – «Аталанта», «Интер» – «Фиорентина», «Кротоне» – «Милан» ўйинлари мухлислар эътиборида бўлади.

Италия А Серияси: 2-тур

26 сентябрь (шанба)

18:00. Торино – Аталанта                

21:00. Кальяри – Лацио                 

21:00. Сампдория – Беневенто

23:45. Интер – Фиорентина

27 сентябрь (якшанба)

15:30. Cпеция – Сассуоло

18:00. Верона – Удинезе

18:00. Наполи – Женоа

21:00. Кротоне – Милан

23:45. Рома – Ювентус

28 сентябрь (душанба)

23:45. Болонья – Парма.

Бундеслига: «Фармацевтлар» «буқалар»га қарши

Германия Бундеслигаси 2-турида марказий баҳс «Байер» ва «Лейпциг» ўртасида кечади. Янги мавсум олдидан ўз етакчиларини «Челси»га қўйиб юборган бу клублардан мезбонлар дастлабки турда очко йўқотган бўлса, меҳмонлар ғалабага эришганди. Ўзаро ўйинда жамоаларнинг бу йилги потенциали қай даражада эканлиги кўринса керак.

Амалдаги чемпион «Бавария» Европа Суперкубогидаги ғолиблигидан кейин камтаргина «Ҳоффенҳайм» майдонига сафар қилади. «Қишлоқ»даги баҳсда мезбонлар мўъжиза яратишга интилишади.

Бундеслига:  2-тур

25 сентябрь (жума)

Ҳерта – Айнтрахт Ф - 1:3.

26 сентябрь (шанба)

18:30. Майнц – Штутгарт            

18:30. Боруссия М – Унион Берлин 

18:30. Байер – Лейпциг            

18:30. Аугсбург – Боруссия Д

18:30. Арминия – Кельн           

21:30. Шальке – Вердер             

27 сентябрь (якшанба)

18:30. Ҳоффенҳайм – Бавария      

21:00. Фрайбург – Вольфсбург 

Франция чемпионати. 5-тур.

25 сентябрь (жума)

Лилль – Нант 2:0

26 сентябрь (шанба)

20:00. Сент-Этьен – Ренн   

23:59. Марсель – Мец

27 сентябрь (якшанба)

16:00. Бордо – Ницца

18:00. Анже – Брест

18:00. Дижон – Монпелье

18:00. Монако – Страсбур

18:00. Ним – Ланс

20:00. Лорьян – Лион

23:59. Реймс – ПСЖ.

Россия Премьер-лигаси: 9-тур

26 сентябрь (шанба)

16:00. Тамбов – Спартак

18:30. Зенит – Уфа

22:00. Сочи – Краснодар

27 сентябрь (якшанба)

16:00. Арсенал – Ростов

18:30. Ахмат – Урал

21:00. Ротор – Рубин

21:00. ЦСКА – Локомотив

28 сентябрь (душанба)

21:00. Химки – Динамо.

Top