Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон Тоғли Қорабоғ масаласида Озарбойжонни қўллаб-қувватлади
Афғонистон ТИВнинг баёнотига кўра, "Тоғли Қорабоғ халқаро даражада Озарбойжоннинг бир қисми сифатида тан олинган".
Афғонистон ташқи ишлар вазирлиги Тоғли Қорабоғдаги низо кескинлашиши муносабати билан баёнот берди.
Баёнотда айтилишича, "Тоғли Қорабоғ региони халқаро даражада Озарбойжоннинг бир қисми сифатида тан олинган".
"Афғонистон Тоғли Қорабоғ оккупацияси зудлик билан тўхтатилишини талаб қилади ва Озарбойжон халқи ва ҳукумати ҳамда бошқа мамлакатларнинг бу борадаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди", - дейилади баёнотда.
Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Озарбойжонни қўллаб-қувватлашини маълум қилган ва Тоғли Қорабоғ оккупацияга чек қўйилиши кераклигини айтганди.
Эслатиб ўтамиз, 27 сентябрь куни тонгда Тоғли Қорабоғда Арманистон ва Озарбойжон ўртасида ҳарбий зиддият яна тикланди. Икки мамлакатда ҳам ҳарбий ҳолат эълон қилинган.
Мавзуга оид
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
14:14 / 22.06.2026
Озарбойжон элчисига «Меҳнат шуҳрати» ордени топширилди
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
19:01 / 16.06.2026