Ўзбекистон | 08:39 / 29.09.2020
5313
1 дақиқада ўқилади

Абдулла Арипов бугун Тожикистонга боради

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилишида иштирок этиш учун 2020 йил 29 сентябрь куни Душанбе шаҳрига ташриф буюради.

Ўзбекистон бош вазирининг матбуот хизмати хабарига кўра, комиссия кун тартибида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда маданий-гуманитар соҳаларида ва бошқа устувор йўналишларда икки томонлама амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилиш назарда тутилмоқда.

Ташриф доирасида Ўзбекистон – Тожикистон ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида бизнес-форум ва Ишбилармонлар кенгашининг йиғилишини ўтказиш режалаштирилган.

Аввалроқ, Ўзбекистон ва Тожикистон чегараларни очиш ва авиақатновни тиклаш масаласини муҳокама қилишга киришгани хабар қилинганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид