16:14 / 29.09.2020
9999

Бухорода юз берган ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Тергов департаменти

2020 йилнинг 29 сентябрь куни соат 07:30да 30 ёшли С.Ж. бошқарувида бўлган Nexia русумли автомашинани Бухоро вилояти Жондор-Бухоро йўналиши бўйича бошқариб бориб, Бухоро тумани “Работиқалмоқ” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-72 автомобил йўлининг 8-км.да йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, автомашина бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ҳаракат йўналиши бўйича ўнг томонида жойлашган бетон тўсиққа олд қисми билан урилиши оқибатида бир неча маротаба ағдарилиб, айланиб кетган.

Натижада, автомашинада бўлган йўловчилар, ҳайдовчининг турмуш ўртоғи, 29 ёшли Б.Х. ҳамда унинг вояга етмаган фарзанди, 7 ёшли К.Т. ҳодиса жойида вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Ҳурматли фуқаролар, йўлларда ҳаракатланганда белгиланган йўл-ҳаракати қоидаларига ҳамда ўзингизнинг шахсий хавфсизлигингизга риоя қилинг”, - дейилади маълумотда.

Top