Жамият | 08:21 / 02.10.2020
14293
2 дақиқада ўқилади

Фарғонада Nexia автомашинасини сотиб олган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида 2020 йил 3 февраль куни фуқаро И.Б. Қўқон кўчасида таниши Х.А.нинг  ишончига кириб, 9800 АҚШ доллари эвазига Nexia русумли автомашинасини сотиб олишга келишган.

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, И.Б. 3000 АҚШ доллари пулларини бериб автомашинани олиб кетиб, қолган 6000 АҚШ доллар пулларини олиб келиб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган автомашинани бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, И.Б.га нисбатан суд томонидан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

“Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин”, - дейилади хабарда.  

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид