Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати сиёсий партияга айланадими?
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов Kun.uz’га берган интервьюсида ҳаракат мақсад ва вазифалари ҳақида гапириб, унинг сиёсий партияга айланиши масаласида муносабат билдирди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бобур Бекмуродовга кўра, ушбу масала юзасидан жуда кўп мурожаат бўлади.
«Лекин ҳаракатнинг мақсад ва вазифаларида сиёсий партияга айланиш каби бир мақсад ёки ташаббус йўқ. Қолаверса, биз учун энг муҳими — ҳаракатни жамиятдаги сиёсий-ижтимоий жараёнларга фаол жалб қилинадиган, катта жамоат ташкилотини ташкил этиш ҳисобланади. Ҳозирда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатини нафақат ички масалаларда, балки ташқи масалаларда ҳам миллий манфаатларни ҳимоя қилаётганини кўришимиз мумкин», — дейди у.
Шунингдек, суҳбат давомида Бобур Бекмуродов ҳаракат нодавлат-нотижорат ташкилот сифатида рўйхатдан ўтганлигига қарамасдан, унинг фаолиятида кўпроқ ҳукумат ташкилоти сифатида позиция тутиши ҳақидаги саволга жавоб берган.
«Мени ҳам бу масала жуда ўйлантиради. Биз учун энг асосийси қилаётган тадқиқот ва мониторинг ҳаракатларимиз, қолаверса, аъзолар билан биргаликда илгари сураётган таклифларимизнинг мустақиллигини таъминлашдир. Агар биз давлат идораларининг таъсирига тушиб қолсак, бу сиз айтгандек ташкилий ва шаклий аҳамият касб этади», — деган у.
Маълумот учун, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати 2019 йил 24 январда давлат рўйхатидан ўтказилган. Ташкилот президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 17 январдаги тегишли фармони билан ташкил этилган. Ташкилотнинг асосий мақсади халқ ва бизнес ҳамжамияти билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жамоатчилик назоратининг самарали тизимини шакллантириш, режалаштирилган, шу жумладан давлат дастурида назарда тутилган ислоҳотларнинг амалга оширилиши жараёнини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларида муҳокама қилишда фаол иштирок этиш ҳисобланади. Унинг раиси Олий Мажлис депутатлари орасидан сайланади.
Мавзуга оид
22:11 / 16.03.2026
Депутат Тошкентда тадбиркорларга тегишли реклама ва пешлавҳаларни мажбурий демонтаж қилинишини қоралади
15:08 / 14.01.2026
Соловёв Ўзбекистонда номақбул шахс деб эътироф этилиши керак — Бобур Бекмуродов
16:10 / 03.12.2024
Қайси депутат қандай овоз бергани очиқ бўлиши керак — Бобур Бекмуродов
21:04 / 02.12.2024