08:24 / 14.10.2020
26215

Бойсунда «Ласетти» ва «Кобальт» тўқнашди, икки киши воқеа жойида вафот этди

ЙТҲ юзасидан Бойсун тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан  Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Жорий йилнинг 13 октябрь куни соат 04:30ларда, Сурхондарё вилояти Бойсун тумани, Тўда МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4R-105 автомобиль йўлининг 19-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган С.О. “Ласетти” русумли автомобиль тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқараётиб, ўзидан олдинда бўлган транспорт воситасини қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланган вақтида қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Ж.Х. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомобиль билан тўқнашган.

Натижада, “Ласетти” русумли автомобиль ҳайдовчиси, 33 ёшли С.О. ва “Кобальт” русумли автомобиль йўловчиси, 30 ёшли А.И. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, “Кобальт” русумли автомобиль йўловчиси, 31 ёшли Н.Н. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Бойсун тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top