Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Арманистонни ҳарбий жиноятларда айблади
Туркия ташқи ишлар вазири Анқара ҳар доим Боку тарафида бўлишини таъкидлади.
Арманистон Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий амалиётлар чоғида Озарбойжоннинг тинч аҳолиси, жумладан, болаларни ўлдиришда давом этмоқда. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу ўзининг Twitter саҳифасида ёзди.
У Ереванни ҳарбий жиноятларда айблади ва Анқара ушбу низода ҳар доим Боку тарафида бўлишини таъкидлади.
«Бу ёвузлик тўғрисида жим туриш ушбу қотилликларда қатнашишни англатади. Инсонийликка эга бўлмаганлар бу жиноятлари бадалини тўлайди», — деди у.
Аввалроқ Озарбойжон Арманистон ва тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси (ТҚР) қуролли кучлари томонидан Ганжи шаҳрининг ўққа тутилиши оқибатида ўнлаб тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлганини билдирганди.
Ереван ва ТҚР Бокунинг бу айбловларини рад этиб келмоқда.
Тоғли Қорабоғдаги қуролли тўқнашувлар 27 сентябрда бошланди. Ушбу ҳудуд борасида 30 йилдан буён баҳслашаётган Арманистон ва Озарбойжон тўқнашувлар бошланишида бир-бирини айбламоқда.
Орадан икки ҳафта ўтгач, 9 октябрь куни икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари Москвада музокара ўтказди.
10 октябрь куни сулҳ тузилганлиги эълон қилинди, аммо томонлар бир-бирини ўт очишни тўхтатиш режимини бузишда айблаб келмоқда.
Мавзуга оид
14:14 / 22.06.2026
Озарбойжон элчисига «Меҳнат шуҳрати» ордени топширилди
19:01 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026