14:12 / 19.10.2020
7095

Афғонистонда теракт содир бўлди, қурбонлар бор

Ҳозирча ҳеч қайси террорчилик ташкилоти портлашга алоқадор эканлигини таъкидламаган. Аммо, Гор вилояти губернаторлиги ҳужумда «Толибон» ҳаракатини айблаган.

Фото: Reuters

Афғонистонда мамлакатнинг марказий қисмидаги Гор шаҳрида маҳаллий полиция идораси яқинида бомба юкланган автомобиль портлаб, камида 14 киши ҳалок бўлди ва 119 киши жароҳат олди. 

Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, қурбонларнинг барчаси тинч аҳоли вакиллари бўлиб, ярадорлар орасида хавфсизлик хизматининг 35 ходими бор.

Ҳужум Қатар пойтахти Доҳада Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати ўртасида тинчлик музокаралари бўлиб ўтадиган куни амалга оширилган. Террорчи ташкилотлар ушбу ҳужум учун жавобгарликни ҳали ўз зиммасига олмади. Вилоят ҳокимлиги маъмурияти эса «Толибон»дан гумон қилмоқда.

Аввалроқ, Афғонистонда иккита қўлбола бомбанинг портлаши натижасида саккиз нафар фуқаро ҳалок бўлгани ва яна 25 киши жароҳат олгани ҳақида хабар берилган эди. 

Шунингдек, Қўшма Штатлар Афғонистондаги контингентини 2020 йил охирига қадар 2,5 минг аскарга қисқартириши хабар қилинган.

Top