23:00 / 20.10.2020
4917

«Ливерпуль», «МЮ» ва бошқа топ-клублар «Европа Премьер-лигаси»ни ташкил этишмоқчи

Европада яқин орада янги йирик футбол мусобақаси пайдо бўлиши мумкин, деб хабар беради Sky Sports. 

Фото: Getty Images

Манбага кўра, ҳозирда Англия, Испания, Германия, Италия ва Франциянинг 10дан ортиқ клублари, шу жумладан, «Ливерпуль» ҳамда «Манчестер Юнайтед» «Европа Премьер-Лигаси» деб номланган турнир яратиш бўйича музокаралар олиб боришмоқда. 

Ташкилотчилар ушбу мусобақани ФИФА кўмагида 2022 йилдан бошлашмоқчи. Унда 16-18 жамоа қатнашиши кутилмоқда. Айни пайтда инвесторлар изланмоқда. Лигани бошлаш учун 6 млрд доллар кераклиги таъкидланган. 

Европа Премьер-лигасининг ҳар бир потенциал иштирокчисига 100 млн доллардан ортиқ кафолатли тўлов ваъда қилинган. Ташкилотчиларнинг ғоялари амалга ошса, бу клублар даражасидаги энг бой турнирга айланади. Турнир лойиҳасининг тақдимоти шу ойнинг охирида бўлиши мумкин.

Top