Америкалик миллиардерларнинг аксарияти Трампга қарши овоз бериши маълум бўлди
Сўровда қатнашган америкалик миллиардерларнинг қарийб ярми (48 фоиз) Жо Байденга, 40 фоизи амалдаги президент Дональд Трампга овоз беришини маълум қилган.
Ўтган ойда Forbes америкалик миллиардерлар орасида сайловолди сўрови ўтказди. Унда турли сиёсий қанотларга мансуб 42 нафар миллиардер иштирок этди.
Сўров якунлари хулосасига кўра, АҚШдаги энг бадавлат кишиларнинг аксарияти республикачилар партиясини қўллаб-қувватлаши маълум бўлди. Аммо шунга қарамасдан, бўлажак президент сайловида уларнинг кўпчилиги демократлар партияси номзоди Жо Байденга овоз беришлари мумкин.
Гэллап институти яқинда ўтказган сўров америкаликларнинг 28 фоизи ўзларини республикачи, 27 фоизи эса демократ деб ҳисоблашини кўрсатди. АҚШнинг яна 42 фоиз аҳолиси мустақил сайловчилар деб аталади.
Forbes сўровида қатнашган миллиардерларнинг эса 43 фоизи ўзларини республикачилар, 24 фоизи эса демократларга мансуб деб ҳисоблайди. Яна 33 фоиз миллиардер эса партиясиз эканлигини айтган.
Сўровда қатнашган америкалик миллиардерларнинг қарийб ярми (48 фоиз) Жо Байденга, 40 фоизи амалдаги президент Дональд Трампга овоз беришини маълум қилган.
Қайд этиш жоиз, АҚШ аҳолисининг катта қисми ҳам Жо Байденга овоз беришни мўлжалламоқда. RealClearPolitics сайловолди сўровлари агрегаторининг маълумот беришича, уни америкаликларнинг 51 фоизи қўллаб-қувватламоқда. Сайловчиларнинг 42 фоизи Дональд Трамп учун овоз беришга тайёр.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024