Жаҳон | 18:56 / 21.10.2020
3728
2 дақиқада ўқилади

Греция ЕИ мамлакатларидан Туркияга қурол сотмасликни сўради

Афина қўшничиликни кенгайтириш ва сиёсат масалалари бўйича еврокомиссар Оливер Варгейига ЕИ ва Туркия божхона иттифоқи фаолиятини тўхтатишни сўраб мурожаат қилган.

Фото: Getty Images

 Греция ЕИнинг бошқа мамлакатларига Туркияга ҳарбий ускуналар ва хомашё сотмасликни сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда Греция бош вазири Кириакос Мицотакис маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Греция Германия, Испания ва Италия ташқи ишлар вазирликларига тегишли мазмунда мактуб йўллаган. Бундан ташқари, Афина қўшничиликни кенгайтириш ва сиёсат масалалари бўйича еврокомиссар Оливер Варгейига ЕИ ва Туркия божхона иттифоқи фаолиятини тўхтатишни сўраб мурожаат қилган.

«Тинчлик тарафдорининг ўзи қарши томонни Европа иттифоқи аъзоларига қарши ишлатилиши мумкин бўлган ўқлар билан таъминламаслиги лозим», – деб таъкидлаган Греция бош вазири.

Греция ЕИ шарқида жойлашган бўлиб, унинг чегаралари Евроиттифоқнинг ташқи чегаралари ҳам ҳисобланишини ва бу чегараларни ЕИ аъзоси бўлмаган Туркиядан ҳимоя қилиш кераклигини таъкидлаб келади. 

 Аввалроқ Греция Эврос областидаги Туркия билан қуруқликдаги чегарасида мустаҳкам тўсиқ ўрнатаётганлиги хабар қилинганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид