Жаҳон | 13:17 / 22.10.2020
3280
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Миллий разведкаси Россияни сайловчилар ҳақида маълумот тўплашда айблади

АҚШ Миллий разведка директори Жон Ретклифнинг айтишича, америкалик сайловчиларни рўйхатга олиш тўғрисидаги маълумотлар Эрон ва Россиянинг қўлига тушган.

Фото: AP Photo

“Биз жамоатчиликни огоҳлантирмоқчимиз: иккита хорижий давлат Эрон ва Россия сайловларимиз билан боғлиқ равишда жамоатчилик фикрига таъсир ўтказишга мўлжалланган ҳаракатлар амалга оширганлигини аниқладик. Биз Эрон ва Россия бир-биридан алоҳида тарзда сайловчиларни рўйхатга олиш тўғрисида баъзи маълумотларни олганлигини тасдиқладик “, - деган у матбуот анжуманида.

Миллий разведка раҳбари ушбу маълумотдан овоз бераётган фуқароларда шубҳа туғдириш, сайловларга бўлган ишончни пасайтириш учун фойдаланиш мумкинлигини таъкидлаган. Шунингдек, у Эронни сохта овоз бериш тўғрисидаги видеони тарқатишда айблаган ва бу кадрларни ишончсиз деган.

«Бу умидсиз рақибларнинг умидсиз чоралари», — дея қўшимча қилган Ретклиф.

У яна бир бор Қўшма Штатларнинг  сайловларга аралашишига «тоқат қилолмаслигини» ва буни амалга оширганларга «бадал тўлатиш»га тайёр эканлигини таъкидлаган.

Россия ва Эрон АҚШ сайловларига аралашиш ҳақидаги айбловларни рад этишган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид