Ўзбекистон | 14:22 / 22.10.2020
9210
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Тожикистон авиақатновни тиклашга келишиб олди – ОАВ

Парвозларни бошлаш санаси аниқлаштирилмоқда.

Ўзбекистон ва Тожикистон расмийлари Тошкент ва Душанбе ўртасида мунтазам парвозларни тиклашга келишиб олди. Бу ҳақда «Азия-Плюс» Тожикистон ҳукуматидаги манбага таянган ҳолда хабар бермоқда.

«Бугунги кунда авиақатновларни тиклашнинг аниқ санаси ва икки давлат пойтахти ўртасида парвозлар жадвали келишиб олинмоқда», - деди у.

Жорий йилнинг 16 март куни Тошкент ва Душанбе ўртасида авиақатнов тўхтатилган эди. 

Бундан ташқари, бошқа қўшни давлатлар қатори Ўзбекистон ва Тожикистон ўз чегараларини ёпиб қўйди. 

Ўзбекистон ҳукумати Тожикистон ва дунёнинг бошқа давлатларига парвозларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни 15 март куни мамлакатда коронавируснинг дастлабки ҳолати аниқланганлиги сабабли қабул қилди. 

Эслатиб ўтамиз, Россия билан авиақатнов ҳали тикланмади. Аввалроқ Россия авиакомпаниялари Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга оширишга рухсат олганди. «Росавиация» вакили бу ҳужжат авиақатновлар тикланганини англатмаслигини таъкидлаб ўтган.

Мавзуга оид