Жамият | 21:16 / 23.10.2020
5342
2 дақиқада ўқилади

Ногиронлиги бўлган болаларга мактабдан ташқари таълим бепул бўлиши кафолатланди

28 сентябрь куни Kun.uz сайтида «Чўзилаётган муаммо: жисмоний имконияти чекланган болаларнинг мусиқа таълимини олиш имкони чекланганича қоладими?» номли мақола эълон қилинган эди. Унда кўтарилган муаммо бир неча кун олдин қабул қилинган «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонун билан ўз ечимини топадиган бўлди.

Қонуннинг 38-моддасида ногиронлиги бўлган болаларнинг бепул умумий ўрта, мактабдан ташқари, ўрта махсус ва профессионал таълим олиши давлат томонидан кафолатланиши белгиланди.

40-моддада эса ногиронлиги бўлган шахсларнинг мактабдан ташқари таълими болалар, ўсмирлар ижодиёт саройлари, уйлари, клублари ва марказларида, «Баркамол авлод» болалар мактабида, болалар-ўсмирлар спорт мактабларида, болалар мусиқа ва санъат мактабларида, студияларда, ахборот-кутубхона ҳамда соғломлаштириш муассасаларида амалга оширилиши назарда тутилган.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга кириши инобатга олинса, ушбу муддат ўтганидан сўнг, ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан, кўзи ожиз болалар ҳам мусиқа ва санъат мактабларида бепул таълим олишлари мумкин бўлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид