Спорт | 23:33 / 24.10.2020
4210
1 дақиқада ўқилади

АПЛ. «МЮ» «Челси» билан муроса йўлини танлади

Англия Премьер-лигаси 7-тури доирасидаги марказий учрашувда «МЮ» «Челси»га қарши майдонга тушди.

Фото: Chelsea FC

«Олд Траффорд»да кечган учрашувда Сульшер ва Лэмпард жамоалари муроса йўлини танлашди – 0:0. Шу куни «МЮ» сафида Эдинсон Кавани дебютини ўтказди.

Ушбу дурангдан кейин «МЮ» 7 очко билан 15-ўринда қолган бўлса, «Челси» 9 очко билан 6-ўриндан жой олган.

АПЛ. 6-тур
Манчестер Юнайтед – Челси 0:0

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Линделеф, Уан-Биссака, Шоу, Магуайр, Фред, Мата (Погба, 58), Жеймс (Кавани, 58), Мактомини (Гринвуд, 83), Бруну Фернандеш, Рэшфорд.
Челси – Менди, Жеймс, Зума, Аспиликуэта, Чилуэлл, Хавертц (Маунт, 72), Жоржиньо, Пулишич (Зиеш, 81), Канте, Тиаго Силва, Вернер (Абраҳам, 71).
Огоҳлантириш: Шоу (39), Хавертц (45), Фред (46), Рэшфорд (76).

Усмон Ибодов
Тайёрлаган Усмон Ибодов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид