Жаҳон | 23:10 / 24.10.2020
40573
1 дақиқада ўқилади

Садир Жапаровнинг илк хорижий ташрифи қайси давлатга бўлиши маълум қилинди

Сооронбай Жээнбеков 15 октябрь куни Қирғизистон президентлигидан истеъфога чиққач, президентлик ваколатлари Садир Жапаровга ўтганди.

Фото: EPA/Vostock-photo

Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи Садир Жапаров илк хорижий ташрифини Россияга амалга оширади. Бу ҳақда Қирғизистон раҳбарининг телеграм-каналида маълум қилинди.

 Хабарда ташриф қачон амалга оширилиши тўғрисида маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Сооронбай Жээнбеков 15 октябрь куни Қирғизистон президентлигидан истеъфога чиқди.

Президентнинг истеъфосидан кейин, Конституцияга кўра, давлат раҳбарининг барча мажбуриятлари парламент спикери Канат Исаевга ўтиши керак эди. У бу ваколатдан воз кечгач, президентлик ваколатлари Садир Жапаровга ўтди.

Қирғизистон МСК раиси Нуржан Шайлдабекованинг маълум қилишича, мамлакатда муддатидан аввалги президент сайлови 2021 йил 10 январда бўлиб ўтади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид