Ўзбекистон | 11:48 / 27.10.2020
4500
2 дақиқада ўқилади

Давлат стандартларини 5 йил мобайнида қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда

«Стандартлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Лойиҳа билан «Стандартлаштириш тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририни тасдиқлаш назарда тутилган. Амалдаги Ўзбекистон стандартлари ва O’zDSt аббревиатураси билан қабул қилинган ҳужжатлар 5 йил мобайнида қайта кўриб чиқилиши лозим.
 
«Стандартлаштириш тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрирининг мақсади - Ўзбекистонда миллий стандартлаштиришнинг асосий мақсадлари ва принципларини белгилаш. У расмий эълон қилинган кундан эътиборан 12 ой ўтгач кучга киради.
 
Стандартлаштиришнинг асосий принциплари:

  • қонунийлик;
  • ошкоралик ва очиқлик;
  • шаффофлик;
  • манфаатдор томонларнинг консенсуси;
  • манфаатдор томонларнинг умумий манфаатларидан шахсий манфаатлар устун келишининг олдини олиш (холислик);
  • долзарблик ва самарадорлик.

Қуйидагилар стандартлаштиришнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • инсонлар, жонзотлар ҳаёти, соғлигини, шунингдек ўсимликлар ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш;
  • маҳсулот сифати масалаларида истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш;
  • маҳсулотларнинг ўзаро алмашинувчанлиги ва мослашувчанлигини таъминлаш;
  • фан ва техниканинг ривожланиш даражаси, шунингдек аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг эҳтиёжларига мос равишда маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини ошириш;
  • барча турдаги ресурсларни тежашга кўмаклашиш, ишлаб чиқаришнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш;
  • ижтимоий-иқтисодий, илмий-техникавий дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш ва бошқалар.

Лойиҳада Вазирлар Маҳкамаси, Стандартлаштириш бўйича Миллий органнинг ваколатлари, шунингдек стандартлаштириш соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектларнинг ваколатлари ва бошқа масалалар баён этилган.
 
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти