Ўзбекистон | 16:50 / 29.10.2020
8987
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада ХТБ раҳбарларига машина берилди

Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессияда имзоланиши кутилаётган «Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармони лойиҳаси кўриб чиқилди ва бу бўйича вилоят депутатларидан қўшимча таклифлар олинди.

Сессияда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров маъруза қилди. Таъкидланишича, бугунги кунда вилоятда 1 892 та мактабгача таълим ташкилотлари, 971 та таълим муассасалари, 10 та олий таълим муассасалари фаолият олиб бормоқда.

Сессияда иштирок этган Kun.uz мухбирининг хабар беришича, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи, туман ва шаҳар халқ таълими бўлими мудирлари бир вақтнинг ўзида ҳудуд ҳокимларининг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси экани инобатга олиниб, уларга маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан хизмат автомашиналари ажратилган.

Шунингдек, ҳокимликларда ХТБ раҳбарлари учун хизмат хонаси ажратилиб, жиҳозлаб берилиши белгиланди.

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид