Бир суткада 10 минг қадам юрган фуқароларга пул тўланади — президент фармони
«Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» президент фармони қабул қилинди.
Фармон асосида «Соғлом турмуш тарзи» (www.1hls.uz) платформаси ишлаб чиқилади. Бунда:
- Ўзбекистон ҳудудида бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг платформадаги электрон ҳамёнига 3 минг сўмдан;
- ҳар ойда ҳар бир туман (шаҳар) бўйича энг кўп юрган шахсга 300 минг сўмдан, ҳар бир ҳудуд бўйича энг кўп юрган шахсга 500 минг сўм, республика бўйича энг кўп юрган шахсга 1 млн сўм қўшимча равишда платформадаги электрон ҳамёнига ўтказилади.
«Соғлом турмуш тарзи» платформаси 2021 йил 1 мартга қадар ишлаб чиқилади.
Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадминтон, стритбол, «Workоut» (маҳалла ва кўча фитнеси) спортнинг устувор турлари этиб белгиланди:
- Ушбу спорт турларини оммавийлаштириш ва ривожлантириш дастурларини амалга ошириш учун Давлат бюджетидан 2021 йилдан бошлаб дастурлар тўлиқ бажарилгунга қадар ҳар йили 104 млрд сўмдан ажратилади.
- Жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб қилишга қаратилган дастурларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 2021 йилдан бошлаб дастурлар тўлиқ бажарилгунга қадар ҳар йили 10 млрд сўмдан маблағлар ажратилади.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Айрим маҳсулотларнинг таснифий коди ўзгартирилмоқда
Ўзбекистон | 09:59
-
Россиянинг постсовет давлатлари ҳудудидаги ҳарбий объектлари. Улар нима учун ташкил этилган?
Ўзбекистон | 09:30
-
TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан
Ўзбекистон | 09:00
-
ЖЧ саралаши. Фаластин аламли тарзда қолиб кетди, Саудия плей-оффда ўйнайди
Спорт | 08:47
Мавзуга оид

21:14 / 08.01.2025
Кунига 10 минг қадам юрганларни рағбатлантириш таклиф этилмоқда

20:22 / 21.10.2024
Енгил касалликларни дори билан даволашга ўрганиб қолишнинг олди олинади

17:50 / 04.01.2024
Газланган шакарли ичимликларга солиқ: бу натижа берадими?

14:35 / 26.05.2022