Ўзбекистонда 2024 йил 1 апрелдан таркибида шакар ёки бошқа ширинлаштирувчи моддалар бўлган газланган ичимликларнинг 1 литри учун 500 сўм миқдорида акциз солиғи жорий этилади. Бу – 2024 йил учун Давлат бюджети қабул қилиниши муносабати билан Солиқ кодексига киритилган ўзгаришларда назарда тутилган.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бунда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таркибида шакар ва бошқа турдаги ширинлантирувчи моддалар мавжуд алкоголсиз ичимликлар учун қўшимча солиқ киритиш бўйича тавсияси инобатга олинганини билдирган. Акциз солиғидан тушган маблағлар Тиббиётни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.

Бунга қўшимча равишда, Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари ташаббуси билан, энергетик ва тетиклаштирувчи ичимликларнинг 1 литри учун 2000 сўм миқдорида акциз солиғи ҳам белгиланди.

Мақсад нима?

Дунё миқёсида “шакар солиғи” жорий қилинишидан асосий мақсад – аҳоли орасида ортиқча вазн ва семириш муаммосини камайтириш, қандли диабет касаллигига чалиниш ҳолатларининг ортиб бораётгани билан изоҳланади.

2014 йилда “Action on Sugar” томонидан ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, 330 мл газланган ширин ичимликларнинг 79 фоизи олти ёки ундан ортиқ чой қошиқ шакарни ўз ичига олади. Бу – катталар учун ширинликнинг максимал суткалик дозасига тенг.

Бошқа бир тадқиқот натижаларига қарайдиган бўлсак, кунига бир ёки икки бутилка шакарли ичимлик ичиш қандли диабет ривожланиш хавфини 26 фоизга оширади.

Буюк Британиянинг нуфузли The Lancet тиббий журналида эълон қилинган тадқиқот натижаларига кўра