Жаҳон | 18:49 / 02.11.2020
6225
1 дақиқада ўқилади

Кобулда университетга қилинган ҳужум оқибатида 20га яқин киши ҳалок бўлди

​​​​​​​Қайд этилишича, ҳужумда уч нафар жангари қатнашган. Улар хавфсизлик кучларининг олти соатга яқин давом этган операцияси чоғида йўқ қилинган. 

Фото: Reuters

Экстремистлар гуруҳи томонидан Кобулдаги университетга қилинган ҳужум оқибатида 19 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Афғонистон ички ишлар вазирлиги вакили Тариқ Ориёнга таяниб TOLOnews телеканали хабар берди.

Аввалроқ Қатарнинг Al Jazeera телеканали 20 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилганди.

Хабар қилинишича, дастлаб Кобул университети ҳудудида портлаш содир бўлган, сўнгра қуролланган шахслар юридик факультети яқинида отишма содир этган. Ўша вақтда бу ерда китоблар кўргазмасининг очилиш маросими ўтказилаётган бўлган.

Ориённинг сўзларига кўра, университетга қилинган ҳужум натижасида яна 22 киши жароҳатланган. Унинг қайд этишича, ҳужумда уч нафар жангари қатнашган. Улар хавфсизлик кучларининг олти соатга яқин давом этган операцияси чоғида йўқ қилинган.

Мавзуга оид