Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди
Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди иссиқ жануби-ғарбий ҳаво оқимлари таъсирида бўлади. Республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво кам булутли бўлади, ҳарорат иқлимий меъёрдан 4-6 даражага юқори бўлади. Кундузи ҳарорат 22-27 даража, кечаси 4-9 даража атрофида бўлади.
Фото: KUN.UZ
«Ўзгидромет» хабарига кўра, 8 ноябрда республика ҳудудига Кавказ томондан совуқ ва нам ҳаво оқими кира бошлайди. Кун давомида ушбу оқим республиканинг шимоли-ғарбий туманларига тарқалади. Кечга бориб у Ўзбекистоннинг марказий туманларига ўтади. Ушбу жараёнда республика бўйича булутлилик ортади, Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида айрим жойларга ёмғир ёғади.
8 ноябрда кечқурун, кечаси ва 9 ноябрь эрталаб мамлакатнинг марказий ва жануби-шарқий туманларида ёмғир ёғади. Тоғли ҳудудларда ёмғирнинг қорга айланиш эҳтимоли бор, айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.
Якшанба куни кундузи ҳарорат бироз пасаяди. Республика ҳудудининг катта қисмда ҳарорат 15-20 даража, шимолда 8-13 даража бўлади. Кейинги ҳафтанинг бошида эса совуқ тушади, тунги ҳарорат 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража бўлади.
Мавзуга оид
12:12 / 26.12.2025
Ҳафта охирида ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда
09:59 / 23.12.2025
Ўзгидромет: инверсия жараёнлари фаоллашиб, ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин
16:59 / 22.12.2025
Янги йил арафаси бироз қуруқ ва илиқ ўтади
14:58 / 22.12.2025