Жаҳон | 16:15 / 07.11.2020
6901
1 дақиқада ўқилади

Украинада Озарбойжон консуллиги ўққа тутилди

Консуллик биносига олти марта ўқ узилган. Ҳужум қилганлар икки нафар шахс бўлган.

Фото: Depositphotos / Valirin

Харковда номаълум шахслар Озарбойжон консуллиги биносини ўққа тутишди. Бу ҳақда консуллик матбуот хизмати хабар берди.

«6 ноябрдан 7 ноябрга ўтар кечаси Озарбойжоннинг Харковдаги фахрий консуллиги биноси ўққа тутилди. Консуллик эшик ва деразаларига олти марта ўқ узилди. Ҳужум қилганлар икки нафар шахс бўлган», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Озарбойжон ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳодисани қоралади ва айбдорларни жавобгарликка тортиш учун Украина ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик қилишини билдирди.

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид