Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти 0,4 фоизга ўсди
2020 йилнинг 9 ойлик якунларига кўра, Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда 0,4 фоизга (2019 йилнинг 9 ойлигида 5,9 фоизга) ўсди.
Давстатқўм хабарида айтилишича, жорий даврда ЯИМ ўсишида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ҳиссаси энг юқори бўлди. Мазкур тармоқда ишлаб чиқариш ҳажми 3,4 фоизга ошган ҳолда, ЯИМнинг 0,8 фоиз пунктга ўсишини таъминлади.
Қурилиш тармоғида 8,6 фоизга юқори ўсиш суръатлари кузатилган бўлса-да, ЯИМ ўсишидаги ҳиссаси 0,5 фоиз пунктни ташкил этди.
Саноат тармоғида ишлаб чиқариш ҳажмларининг 2,7 фоизга камайиши таъсирида ЯИМ ҳажмининг 0,7 фоиз пунктга камайиши кузатилди.
Шунингдек, хизматлар соҳасида кузатилган 0,7 фоизга камайиш ЯИМ ўсишига -0,2 фоиз пункт салбий таъсир кўрсатди.
Маҳсулотларга соф солиқларнинг 0,6 фоизга камайиши, ЯИМ ўсишига сезиларли салбий таъсир кўрсатмади ва -0,04 фоиз пунктни ташкил этди.
Мавзуга оид
12:32 / 03.07.2026
Ҳунармандлар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда
10:50 / 03.07.2026
Ўзбекистонда аёллар умр кўриш бўйича эркаклардан олдинда
10:49 / 30.06.2026
Рўйхатга олиш натижасида Ўзбекистон аҳолиси сони 39 миллиондан ошиқ экани маълум бўлди
09:05 / 29.06.2026