Жаҳон | 18:33 / 12.11.2020
5711
1 дақиқада ўқилади

Ҳаагада Саудия Арабистони элчихонаси ўққа тутилди

Номаълум шахслар элчихона биносининг деразалари ва олд томонига қарата камида 20 марта ўқ узишган.

Фото: Sem Van Der Wal / EPA, via Shutterstock

Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида номаълум шахслар бугун, 12 ноябр куни Саудия Арабистони элчихонаси биносига ўқ узишди.

Omroep West радиоси хабарига кўра, бинога камида 20 марта ўқ узилгани аниқланган. Бино деворлари ва деразаларида ўқ излари қолган.

Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган. Полиция жиноят содир бўлган жойга эрталаб соат 5:30 атрофида етиб келган. Жиноятчиларни бунга ундаган мотивлар номаълум.

Бундан бир кун олдин Саудия Арабистони пойтахти Жидда шаҳрида, хорижий дипломатлар иштирокидаги маросимда портлаш юз берган, бир неча киши жароҳат олган эди.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид